Ражаб Казаков: "Баданимга теккан ўқ асоратлари туфайли 71 йилдан бери соғлиғимда муаммолар билан яшайман, бироқ, афсусланмайман"

Инсон то ҳаёт экан, нафақат ўзи, балки оиласи, ён-атрофидагилар ва бутун жамиятга ўзини дахлдор, деб билади, юрт тинчлиги, осойишталиги ва фаровонлигига ҳисса қўшишдек эзгу ният билан яшайди.

Иккинчи жаҳон уруши бошланган вақтда ўзбекистонлик барча ишга яроқли эркакларни қўлига қурол олиб, Ватан ҳимояси учун, бутун инсониятни фашизм балосидан асраш учун ҳаёт-мамот жангларига киришга ундаган туйғу ҳам шу бўлса керак. Собиқ иттифоқ ҳудудига хиёнаткорона бостириб кирган душманлар билан бўлган жанглар беаёв, беомон бўлмади.

"Тараққиёт кўзгуси" газетаси 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан уларнинг хонадонида бўлиб, суҳбатлашди.

Ражаб Казаков,  "Дўстлик” маҳалласидан:

- Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабага бу йил 71 йил бўлаяпти. Мен айни куч-ғайратга тўлган йигит ёшимда ҳаёт-мамот жангларида қатнашиб, ғалабага ўз ҳиссамни қўшдим. Баданимга теккан ўқ асоратлари туфайли 71 йилдан бери соғлиғимда муаммолар билан яшайман. Бироқ, афсусланмайман. Чунки кўплаб йўқотишлар эвазига бўлсада, душманни тор-мор қилиб, нафақат ўз Ватанимизни, балки бутун инсониятни фашизм балосидан асраб қолдик.

Мамлакатимизда уруш фахрийларига, кексаларга, меҳнат фронти фахрийларига кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиромлардан бошимиз кўкка етади. Ҳолимиздан доимо хабардор бўлиб, зарур пайтда ёрдамга шай турган тиббиёт ходимларидан ҳам чексиз миннатдормиз. Кексаларини азиз тутган, эъзозлаган юртимизга кўз тегмагай!

Фото: Amunews.uz

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар