Депутатлар Элликқалъада: 4 та МФЙ аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш ишлари йўлга қўйилди

Жорий йил 3-6 июль кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Салауатдин Худайбергенов Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги маҳаллаларда халк билан мулоқот қилиб, учрашувлар ташкил этди. Бу ҳақда «Ўзбекистон овози» газетаси мухбири Минажатдин  ҚУТЛЫМУРАТОВ «KRuz.uz»га хабар берди.

- Биз ҳар доимгидек халқнинг орасига кириб бориб, «Шарқ Юлдузи», «Ақчакўл», «Элликқалъа» овул фукаролар йиғинларида ва «Тупрокқалъа» маҳалла фуқаролар йиғинларидаги фуқаролар билан амалий учрашувлар ташкиллаштирдик. Албатта, фуқаролар томонидан ўз ечимни кутаётган масалаларни ўрганиб, тегишли ташкилотлар ёрдамида масалани ҳал қилишга ҳаракат қилдик, -дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Салаўатдин Худайбергенов. –Ўрганишлар натижасида Бўстон шаҳри ва «Шарқ Юлдузи» овул фуқаролар йиғинига йўналишли маршрут рейси ташкил этилди. «Элликқалъа», «Шарқ Юлдузи», «Ақчакўл», овул фукаролар йиғинлари ва «Тупрокқалъа» маҳалла фукаролар йиғини аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш ишлари йўлга қўйилди. «Шарқ Юлдузи» овул фуқаролар йиғинида ер ости зах сувларини тозалаш ишлари амалга оширилди. 

Шунингдек, тегишли таклиф ва тавсиялар асосида тиббиёт бирлашмаси томонидан кам таъминланган оилаларга дори-дармонни етказиб бериш ишлари амалга оширилди. Жорий йил дастурига асос кам таъминланган, якка-ёлғиз оилалар хонадонларига ташриф буюрилиб, моддий ёрдам кўрсатилди. 

Бўлимлар