"Нукус ФМ" ҳақидаги сериал эфирга узатила бошлади

ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси Буюк Британиянинг моддий кўмагида амалга ошираётган лойиҳаси доирасида Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари билан биргаликда "Нукус ФМ" радиосида "Турналар келмоқда" номли радиосериал тайёрланиши ҳақида маълумот бериб ўтган эдик.  

Алтынгуль Утениязова сценарийси асосида,  режиссёр Бекзад Алланиязов томонидан ишланган "Турналар келмоқда" радиосериали ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари соат 14:00 да эфирга узатилади.  Бу пайтда радиони тинглай олмаганлар эса соат 22:00 да такрорий эфирни тинглашлари мумкин. 

94 сериядан иборат мазкур радиосериалнинг бадиий раҳбари радио директори Бахтбек Ельманов ҳисобланади. 

Сериалда Базарбай Назаримбетов,  Алтинай Бердибаева,  Мархабай Усенов,  Мийригуль Есимбетова,  Улбоган Эримбетова,  Дауран Абдимов,  Дастегуль Кенжебаева,  Инжайим Комекбаева,  Лола Каллиханова каби актёр ва актрисалар рол ижро этишган. 

Бўлимлар