Қорақалпоғистонда 1 апрелдан йўл ҳақи 800 сўм бўлади

“Ўзбекистон Автомобил ва дарё транспорти” агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг 2015 йил 9 декабрдаги 507-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2016 йил 24 мартдаги ММ/15-04-34-11/23-598-сонли хатларини инобатга олиб:

1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2012 йил 29 февралдаги 34-б-сонли фармойишига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мақсадида 2-банд қуйидагича таҳрир қилинсин:

а) “Ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчиларини транспортда бепул ташиш белгиланганлигини инобатга олиб, 2016 йил 1 апрелидан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва туманларида бир марталик автобусда йўловчиларни ташиш хизмати тарифи 700 сўм, йўналишли таксида йўловчиларни ташиш хизмати тарифи 800 сўм миқдорида белгилансин”

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Фармойишини қуйидаги манба орқали тўлиқ ўқишингиз мумкин.

Бўлимлар