Ў.Саъдуллаев "Қум ёп” маҳалла фуқаролар йиғини раиси қилиб сайланди

5 май куни Амударё туманидаги "Қангли” овули таркибидаги "Қум ёп” маҳалласи фуқаролари вакилларининг умумий йиғилиши ўтказилиб, унда фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчиларини сайлаш масаласи кўриб чиқилди. Бу ҳақда туман ҳокимлигининг  ахборот хизмати хабар бермоқда.

Йиғилиш "Қум ёп” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ томонидан ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда кўрсатилган, туман комиссиясига тақдим қилиниб, туман ҳокимининг келишими олинган номзодлар бўйича очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилди.

 

 

Ошкоралик, муқобиллик ва тенг сайлов ҳуқуқи принциплари асосида ўтган сайлов якунларига кўра, шу пайтгача маҳалладаги 39-сонли мактабда ўқитувчи вазифасида ишлаб келаётган Ў.Саъдуллаев "Қум ёп” маҳалла фуқаролар йиғини раиси қилиб сайланди. Шунингдек, муқобиллик асосида йиғин раисининг 8 нафар маслаҳатчилари ҳам очиқ овоз бериш йўли билан сайланди.

Бўлимлар