Қорақалпоғистонда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган 10 нафар мансабдор шахс ва фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги  ПҚ-2992-сонли Қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда жорий йилнинг  12 июль куни республика миқёсида шаҳар ва туман ҳокимликлари, ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар, маҳалла, ўқув муассасалари ва бошқа мутасадди ташкилотлар ходимлари иштирокида «Ёнғинлар профилактикаси куни» ўтказилди ва қўйидаги профилактик тадбирлар амалга оширилди. Бу ҳақда ҚР ИИВ ЁХБ ЁТЛ катта техник сафдор Руслан Хамитов «KRuz.uz»га хабар берди.

Жумладан: Давлат тасарруфидаги объектларда намунавий ёнғинга қарши ҳолатни таъминлаш, ёнғин хавфсизлиги ҳолатини яхшилаш, ишчи-ходимлари билан  ёнғинларнинг олдини олиш борасида профилактик ишларни олиб бориш мақсадида Давлат ёнғин назорати ходимлари томонидан 23 та давлат тасарруфидаги объектлар текширилиб, 5 та тадбиркорлик субъектларида ёнғин-профилактика кÿриклари ÿтказилди. Ўтказилган текширувлар ва ёнғин-профилактика кÿриклари давомида 149 та камчиликлар аниқланди ва ушбу камчиликларнинг 94 таси ÿз жойида бартараф этилишига эришилди ҳамда  353 нафар ишчи-хизматчилар билан сухбатлар ÿтказилди.

 Маҳалла фаоллари билан биргаликда уйма-уй юриб, тушунтириш ишларини амалга ошириш, уларнинг якунида ёнғинга қарши ҳолат бÿйича аниқланган камчиликларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида муҳокама қилиш ишларини ташкиллаштириш мақсадида Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати мансабдор шахслари ва шахсий таркиби томонидан маҳалла фаоллари билан биргаликда 9087 та аҳоли яшаш хонадонлари текширилиб, 18993 нафар фуқаролар билан йÿриқномалар ÿтказилди. Аҳоли турар жойларида аниқланган камчиликларни келиб чиқиш сабаблари ва уларни бартараф этиш чораларини кÿриш мақсадида 15 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида 37 нафар фуқаролар муҳокама қилинди.

Ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилишига оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларнинг қонун олдидаги жавобгарлигини таъминлаш мақсадида ÿтказилган текширувлар жараёнида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузилишига йÿл қÿйган 10 нафар мансабдор шахс ва фуқаролар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 211-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди.

Ёнғин чиқиш хавфи бÿлган 4 та бино ва иншоотларнинг иш фаолияти вақтинчалик тÿхтатилиб, 29 та носоз электр ускуна ва агрегатлардан фойдаланиш тақиқлаб қÿйилди.

Аҳоли, ташкилотлар, таълим ва даволаш муассасалари ÿртасида ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларига риоя этиш тÿғрисида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш, ёнғинларнинг олдини олиш ва муваффақиятли бартараф этиш тадбирларига жамоатчиликни кенг жалб қилиш мақсадида тадбирлар давомида  40 маротаба маҳаллаларда, 28 маротаба корхона ва ташкилотларда, 14 маротаба мактабгача таълим муассасаларида, 6 маротаба мактабларда, 4 маротаба коллеж ва лицейларда, 3 маротаба даволаш муассасаларида, 1 маротаба дехкон бозорида учрашувлар ÿтказилиб, ёнғинни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.

Масканлардаги ишчи-ходимларга ёнғин содир бўлганда ҳаракатланиш тартибини ÿргатиш мақсадида 12 маротаба амалий машқ ва машғулотлар ÿтказилди. Ёнғинни ÿчириш усулларини кÿрсатиш ҳамда ушбу тадбирларга жамоатчиликни кенг жалб қилиш мақсадида 18 маротаба одамлар оммавий бÿладиган масканларда ёнғин ÿчириш техникалари ва воситаларини намойиш этган ҳолда аҳоли билан учрашувлар ташкиллаштирилди.

Ёнғин ÿчиришга мÿлжалланган сув таъминоти қурилмаларининг техник ҳолатини назорат қилиш мақсадида республика ҳудудида мавжуд бÿлган 569 та ёнғинга қарши сув ховузларининг 17 таси ва 1423 та ер ости сув олгичларининг 30 таси текширилиб чиқилиб, аниқланган носозликлар ÿз жойида бартараф қилинишига эришилди. Шунингдек, тадбирлар давомида маҳаллалар ҳудудида аниқланган ёнғин ÿчириш автомобиллари ва бошқа авария хизмати транспорт воситаларининг эркин ҳаракатланишига тÿсқинлик қилувчи 17 та сунъий тÿсиқларнинг 12 таси олиб ташланди.

Ёнғинларнинг келиб чиқиш сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан маҳаллий давлат бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарларига 8 та ахборотнома ва 6 та тақдимномалар киритилди.

Бошқарма ходимлари томонидан тадбирлар давомида ўзларига бириктирилган ҳудудларда «Ёнғинлар профилактикаси куни» тадбири бўйича учрашувлар ташкиллаштирилди.

Бўлимлар