Қорақалпоғистонда июл ойининг 10 кунида 19 та ёнғин содир бўлди (батафсил маълумот)

2017 йил июль ойининг  ўткан ўн куни давомида республикамизда 19 та ёнғин хисобга олинди. Келтирилган моддий зарар 13 млн. 425 минг 605 сўмни ташкил этади, дея хабар бермоқда ҚР ИИВ ЁХБ ЁТЛ катта техник Сафдор Р.Хамитов «KRuz.uz» сайтига.

Бу ёнғинларнинг кубчилиги электр симларининг қисқа туташувидан содир булган. Мисол тариқасида ўн кун ичида юз берган айирим  ёнғинларни келтириб ўтсак:

2017 йил  1 июль  куни   соат 13:50 ларда  Беруний  тумани  А.Қадирий  кўчаси 5-уйда яшовчи фуқаро Х.Ибрагимовнинг  яшаш уйининг  70м2 том бостирмаси  ёниб зарарланган.

2017 йил  2 июль куни соат 11:19 да Нукус шаҳри «Саранча» элати Қ.Матмуратов кўчаси 8-уйда яшовчи фуқаро М.Нурниязовнинг яшаш уйининг 48м2 том бостирмаси ва қўшниси Қ.Матмуратов кўчаси 10-уйда яшовчи Г.Утегенова турар уйининг 22м2 том бостирмаси ёнган.

2017 йил 4 июль соат 17:50 да Элликқалъа тумани  Тоза-боғ ОФЙда  яшовчи фуқаро Д.Тажибаев яшаш уйининг 120 м2  том бостирмаси ёнган.

2017 йил 7 июль соат 12:58да  Беруний  тумани Ҳамза кучаси рақамсиз уйда яшовчи фукаро С.Борановнинг  яшаш уйи  60 м2  том бостирмаси ёниб зарарланган ва 2017 йил 9 июль соат 04:13да Турткул тумани Шорахан ОФЙ 4-бўлимда яшовчи фукаро М.Искандаровнинг яшаш уйи 140м2 турар уй томидаги шифири тагидаги устинлари (страпила рейкалари) ёнган.

 Юқорида мисол қилиб кўрсатиб ўтилган ёнғинларнинг кўпчилиги носоз электр ускуналаридан фойдаланиланлиги натижасида симларнинг қисқа туташувидан келиб  чиқиб натижада катта моддий зарар келтирмокда.

Хурматли фукаролар! Газ ва электр ускуналаридан  фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилсангиз ўзингизни ва яқинларингизни, мол-мулкларингизни ёнғиндан сақлаб қолган буласиз. 

Бўлимлар