Қорақалпоғистондаги ОТМга қанча абитуриент ҳужжат топширди?

Қорақалпоғистондаги 6 та ОТМга жами 42539 та абитуриент ҳужжат топширган.  ОТМларга ажратилган квота бу йил 4772 эканини инобатга оладиган бўлсак,  бир ўринга 8,91 абитуриентддан тўғри келади. 

Қуйида ОТМларга ҳужжат топширган абитуриентлар ҳақида маълумотга эга бўлишингиз мумкин. 

1. Қорақалпоқ давлат университети - 19883 (2200 квота) ўртача 9.04
2. Нукус давлат педагогика институти - 12133 (1407 квота) ўртача 8.62
3. Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали - 6486 (630 квота) ўртача 10.30
4. Тошкент тиббиёт педиатрия институти Нукус филиали - 2640 (285 квота) ўртача 9.26
5. ТАТУ Нукус филиали - 1133 (200 квота) ўртача 5.67
6. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали - 264 (50 квота) ўртача 5.28

Бўлимлар