ҚДУда юриспруденсияга бир ўринга ўртача 20 абитуриент тўғри келади

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат Университетига бу йил 19883 та абитуриент ҳужжат топширган.  Университетнинг белгиланган квотаси 2200 тан эканини инобатга оласак,  бир ўринга ўртача 9.04 тадан абитуриент тўғри келмоқда.

Бу борада рекорд Юриспруденсия (фаолият турлари бўйича) бўйича ўзбек гуруҳига тўғри келади.  Атиги 7 та талабани (контракт асосида) қабул қиладиган йўналишга 138 та абитуриент ҳужжат топширган.  Бу бир ўринга 19,7 та абитуриент тўғри келади дегани.  Мазкур йўналишнинг қорақалпоқ гуруҳига 13 та талаба (контракт асосида) қабул қилинади ва унга 161 абитуриент (ўртача 12.4) ҳужжат топширган.

Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (тармоқлар ва соҳалар бўйича) йўналишининг қорақалпоқ гуруҳига 25 талаба қабул қилинади ва унга 450 абитуриент (ўртача 18.0) ҳужжат топширган.

Учинчи ўринда эса Тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича) йўналишининг ўзбек гуруҳи жой олган.  Мазкур йўналиш 15 талаба (3 бюджет,  12 контракт) қабул қилади ва унга бир ўринга 16.7 абитуриент (251 абитуриент ҳужжат топширган) тўғри келади.

Бўлимлар