Қорақалпоғистонда ёнғин хавфсизлиги бўйича объектлар раҳбарлари билан сайёр машғулотлар ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги “Ёнғин хавфсизлиги соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2991-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги институти профессор-ўқитувчилари томонидан ҳудудларда бир қатор амалий тадбирлар ўтказилмоқда.

Хусусан, ўтказилаётган тадбирлар доирасида ёнғин хавфсизлиги соҳасида объектлар раҳбарлари билан сайёр ўқув-амалий машғулотлар ҳам ташкил этилган бўлиб, якунлари бўйича тест синовларини қабул қилиниши ва сертификатларни топширилиши, шунингдек ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқлари объектлари, тадбиркорлик субъектларида ёнғинлар профилактикаси ва ёнғинга қарши тарғибот ишларини амалга оширилиши белгиланган.

Ушбу тадбир илк бора Қорақалпоғистон Республикасида ташкил этилиб, жорий йилнинг 17-27 июль кунлари объектлар раҳбарлари билан сайёр машғулотлар ўтказилмоқда. Машғулотларда саноат ишлаб чиқариш корхоналари, нефть маҳсулотларини сақлаш ва тарқатиш, пахтани тозалаш ва сақлаш, донни қайта ишлаш корхоналари, электр энергиясини ишлаб чиқариш, магистрал газ қувурлари корхоналари, даволаш-профилактика муассасалари, ўрта махсус касб ҳунар таълими муассасалари, хаво ва темир йўл транспорт объектлари раҳбарлари иштирок этмоқда. Ушбу машғулотларни ўтказилиши объектлар раҳбарларининг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги билимлари ва амалий кўникмаларини янада такомиллашишига хизмат қилади.  

Бўлимлар