Қонликўл хотин-қизларига оиланинг иқтисодий барқарорлик манбаларини топишига имкон яратилди

«Хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш ва барқарор даромад манбаларини яратиш орқали оила институтини мустаҳкамлаш» мавзусида ушбу йил 10-13-июль кунлари  Қонликўл туманида  ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси У.Оспанова  ва БМТнинг Аҳолишунослик бўйича жамғармаси (UNϜРΑ) ходими В.Эрметова билан биргаликда аҳолининг ишсиз уй бекалари иштирокида семинар бўлиб ўтди,  дея хабар бермоқда "KRuz.uz"га туман ҳокимлиги ахборот хизмати. 

Семинарда уй бекаларининг оила аъзолари даврасида ўз ўрнига эга бўлиши, оилада барқарорлик муҳитини  ушлаб туришида тенг  маъсулиятли бўлиши, оиладаги муносабатлар, вазифалар ва оиланинг   иқтисодий вазифаларининг тенг тақсимланиши, оилани иқтисодий муоммоларидан асровчи барқарор даромад манбалари ҳақида,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлик фаолиятини айниқса аёллар тадбиркорлигининг кўп тармоқли фаолият йуналишлари ҳақида тушунчалар берди  ва семинар иштирокчиларига республика миқиёсида тадбиркор аёллар фаолияти акс этган видеороликлар қуйиб берилди.

Туманда семинарда иштирок этган 40 нафар хотин-қизлардан ўз бизнесларини йўлга қуйиш учун: Г.Сейтмуратова (соч турмаклаш салони), К.Матрасулиева (ҳунарманд), М.Жангабоева  (соч турмаклаш салони, тикувчилик цехи, овқатланиш ўрни), С.Рузымбоевалар (қандолат  ўнимлари ) тузилган  бизнес ғоялари ҳақида  суҳбатлашдилар ва керакли маслаҳатлар олди.  

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар