Темур Досжанов Даутбай Каипов хотирасига қўшиқ куйлаши ва "Басқаша"ни тарихи ҳақида айтиб ўтди

"Нукус ФМ" радиосида "5х5" эшиттиришининг янги мавсумдаги илк сонида қорақалпоқ эстрадасида ўз ўрнига эга бўлган хонанда Темур Досжанов меҳмон бўлди.  Хонанда эшиттириш давомида бошловчилар Фурқат Юсупов ва Шахзада Базарбаеваларнинг саволларига жавоб қайтарди. 

Фурқат Юсупов: Темур ака, келинг шу ерда ижоддаги энг сўнги янгиликлар билан мухлисларингизни бохабар қилсангиз.  
Темур Досжанов:
 Худо хоҳласа яқин орада шоир Тўлепберген Узақбергенов томонидан ёзилган, устозимиз Даутбай Каипов хотирасига бағишланган шеърни қўшиқ қилиб куйлаб, мухлисларимизга хавола этамиз.  

Фурқат Юсупов: Тан олайлик кўпчилик Темур Досжановни "Басқаша" қўшиғи орқали таниди. Бу қўшиқ яратилиш тарихи ҳақида қисқача тўхталиб ўцангиз?
Темур Досжанов:
  "Басқаша" қўшиғининг тарихига тўхталадиган бўлсам,   1979 йили Тахтакўпирда туғилган шоир дўстим Тўлепберген Узақбергенов томонидан ёзилган. Шундан сўнг устозларим Файзулла Хидиров ва Алишер Алламбергенов билан ўйлашган ҳолда, уни куйлашга қарор қилдик.  

Шахзада Базарбаева: Бу қўшиқ тўйларда қўйилганда кўпчилик рақсга тушмоқда. Бироқ мазкур қўшиқда шўх нарсалар йўқ. Дард ҳақида айтилган қўшиққа халқимиз рақсга тушмоқда. Бунга қандай қарайсиз?
Темур Досжанов:
Бу қўшиқ шоирнинг ҳаётидан олинган деб ўйлайман.   Мусиқасига келсак, бу тарона мусиқасини ўзим ёздим. Устозим Файзулла Хидиров аранжировка қилган. Халқимизнинг бу қўшиққа мазза қилиб рақсга тушиши, уларнинг бу қўшиққа берган бахоси деб биламан.  

Фурқат Юсупов: Қайси қўшиғингиз хит бўлишини кутгансизу, бироқ у оммалашмаган. Ёки аксинча, қайси қўшиғингиз кутилмаганда хит бўлган?
Темур Досжанов:
20 йилдан буён қўшиқ айтиб келаман. Бироқ ҳеч қачон бу қўшиғим хит бўлади деб ўйламаганман. Хит бўлишини ҳеч ким билмайди. Халқ тарози.  
Фурқат Юсупов: Қўшиқ ёзаётган пайтда ҳеч ўйламайсизми, шу қўшиғим хит бўлади деб?
Темур Досжанов:
Йўқ мен ўйламайман.   
Фурқат Юсупов: Демак "Басқаша"ниям ўйламадиза?
Темур Досжанов:
Йўқ униям ўйламадим.  

Эслатиб ўтамиз, Нукус Фм радиосида "5х5" эшиттириши ҳафтанинг душанба куни соат 18: 00 дан 20: 00 га қадар давом этади.  

Бўлимлар