Темур Досжанов жонли эфирда опера айтди, энди Женисбек Пиязовдан жавоб кутамиз

"Нукус ФМ" радиосида "5х5" эшиттиришида қорақалпоқ эстрадаси вакилларидан бири Темур Досжанов меҳмон бўлган эди. Эфир пайтида мухлислар қатори, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларида хизмат кўрсатган артист Женисбек Пиязов хонандадан опера айтиб беришни сўради.  

Темур Досжанов  "Алдандим" ва "Басқаша" қўшиқларини опера қилиб айтиб берди.  Шундан сўнг эшиттириш бошловчиси Фурқат Юсупов Женисбек Пиязовга қарата мурожаат қилди:  

"Мана Темур Досжанов опера айтди. Энди биз Женисбек Пиязовдан Темур Досжановнинг бирор қўшиғини ижро этиб, Instagram'даги саҳифасига жойлаштиришини кутамиз. Умид қиламизки Женисбек ака буни инобатга оладилар"

Эслатиб ўтамиз, Нукус Фм радиосида "5х5" эшиттириши ҳафтанинг душанба куни соат 18: 00 дан 20: 00 га қадар давом этади.  

Бўлимлар