Темур Досжанов: "Мен қўшиқ айтиб бошлаган пайтлари, Алишер Алламбергенов ҳали қўшиқ айтмас эди, бироқ..."

"Нукус ФМ" радиосида "5х5" эшиттиришининг янги мавсумдаги илк сонида қорақалпоқ эстрадасида ўз ўрнига эга бўлган хонанда Темур Досжанов меҳмон бўлди.  Хонанда эшиттириш давомида бошловчилар Фурқат Юсупов ва Шахзада Базарбаеваларнинг саволларига жавоб қайтарди. 

Фурқат Юсупов:  Ўзингизни бошқа соҳада ҳам синаб кўришни хоҳлармидингиз? Масалан журналист ёки актёр сифатида?
Темур Досжанов:
Йўқ, сабаби журналист ва актёр бўлиш учун қизиқиш керак.   Бироқ менда бунга қизиқиш бўлмаган.   Фақат қўшиқ айцам шуни ўзи етади.  
Фурқат Юсупов:   Демак,   қўшиқ айтиш билан яшайсиз.   Яъни бошқа соҳаларга қизиқиш йўқ шунақами?
Темур Досжанов:
  Ҳа умуман қизиқмайман.  

Шахзада Базарбаева:   Темур Досжановнинг танилишида Алишер Алламбергеновнинг роли бор деб ҳисоблашади.   Бу фикр қанчалик тўғри?
Темур Досжанов:
  Энди халқимиз шундай ўйласа керак.   Бироқ мен қўшиқ айтадиган пайтлари,   Алишер ака қўшиқ айтмас эди.  Бироқ санъат соҳасида бор эди.   Унинг касби гитара чаларди.   Бироқ устозим деб тан оламан.  
Фурқат Юсупов:   Алишер Алламбергенов билан ўзаро тушунмовчиликлар бўлиб турадими?
Темур Досжанов:
  Йўқ,   ундай бўлмаган ва бўлмагай ҳам.  
Фурқат Юсупов:   Демак доим келишиб ишлайсизлар.   Хўш айтингчи,   Алишер Алламбергенов билан биринчи танишганинггиз эсингиздами?
Темур Досжанов:
  Албатта.   Жуда кичкина эдим.   3-синф пайтимизда санъат байрами бўларди.  Шу пайтларда Алишер аканинг таркиби жонли ижрода ижод қилишарди.   Шу пайтлардан бошлаб танийман.  

Эслатиб ўтамиз, Нукус Фм радиосида "5х5" эшиттириши ҳафтанинг душанба куни соат 18: 00 дан 20: 00 га қадар давом этади.  

Бўлимлар