“Отам, онам ва мен – спортчи оила” мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди

Нукусда “Отам, онам ва мен – спортчи оила” мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. 

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлимлари, Қорақалпоғистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар, Халқ таълими вазирликлари, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Президентимиз раҳнамолигида оилаларда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш орқали спортнинг оммавийлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 

Мусобақада унинг қуйи босқичларида ғолибликни қўлга киритган 15 оилавий жамоа ўзаро баҳслашди. Тўсиқлар оша эстафета, ким чаққон ва мерган, моҳир ҳужумчи, арқон тортиш, ким эпчил ўйинчи каби 7 шарт бўйича энг юқори кўрсаткичга эришган Нукус шаҳри Турон маҳалласида яшовчи Ўролбой Бекниёзов оиласи биринчи ўринни эгаллади. 

Иккинчи ўринга Кегейли туманидаги “Обод” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Нукусбой Ережепов оиласи, учинчи ўринга Қораўзак тумани Мустақиллик хиёбони маҳалласида яшовчи Азамат Рейимов оиласи сазовор бўлди. 

Ғолиблар мусобақа ташкилотчиларининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар