Нукусда «Ёнғинлар профилактикаси куни» тадбирига корхона рахбарлари фаол қатнашди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти  профессор-ўқитувчилари томонидан республика ҳудудларидаги объектларнинг биринчи раҳбари, унинг ўринбосарлари, объектда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун жавобгар шахслар, ёнғин техник комиссиялари раислари ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари бошлиқлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати шахсий таркиби билан сайёр ўқув-амалий машғулотлари  ўтказилди. Жорий йилнинг 19 июль куни булиб утган Ёнгинлар профилактикаси куни тадбирига барча рахбар ходимлар катнашиб керакли маълумотларни олди. Бундан ташкари Нукус шаҳар марказида ёнгин учириш техникалар кургазмаси ва ёнгиннинг олдини олиш буйича таргибот-ташвикот ишлари олиб борилди. Бу ҳақда КР ИИВ ЁХБ  бош мутахасиси майор А.Жумашов хабар берди.

Объект раҳбарлари билан – республикадаги ёнғинга қарши ҳолатни барқарорлаштириш, ишлаб чиқариш ва турмушда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда  фуқароларнинг ёнғинга қарши маданиятини ошириш; ёнғин хавфсизлиги шахсий таркиби билан – ёнғинлар профилактикасининг илғор шакл ва усулларини жорий этиш, ёнғин ўчиришга жалб қилинадиган куч ва воситаларни бошқариш ҳамда улардан самарали фойдаланиш, ёнғин назорати ва ёнғинларни ўчириш соҳасига замонавий илмий-техника ютуқлари ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, шунингдек, ёнғинлар профилактикаси ва ёнғинларни ўчиришда юзага келаётган муаммоли вазиятлар, уларга сабаб бўлувчи шарт-шароитларни чуқур таҳлил килинди. Тадбирга катнашган корхона рахбарлари ёнгин хавфсизлиги буйича узларини кизиктирган саволларга керакли маълумотларга эга булди.

Бўлимлар