Чимбойда электрдан 1 миллиард сўм қарздорлик 118 фуқарога “тақсимланган”

Мажбурий ижро бюроси директори Ботир Қудратхўжаевнинг ЎзА билан суҳбатда айтишича, қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг Чимбой филиали масъул шахслари ўзлари учун жиноий схема ишлаб чиққан. Унга кўра, юзага келган 1 миллиард сўм қарздорлик 118 фуқарога “тақсимланган”. Уларни ундириш бўйича тегишли даъволар қўзғатилган. Лекин ижро ҳужжатлари ижроси таъминланмаган. 

Бу соҳада йўл қўйилган жиноий хатти-ҳаракатларнинг айримларини тамагирлик, порахўрлик ҳамда истеъмол қилинган энергия ресурслари учун тўланган маблағларни талон-тарож қилиш кабилар ташкил этган. 

Бундай жиноятларнинг асосий қисми энергия ресурслари учун тўловларни ундиришга масъул бўлган назоратчилар томонидан амалга оширилгани айтилди. Бу йўналишда 40 жиноят иши қўзғатилган бўлиб, шундан 18 жиноий иш 20 назоратчига (электр бўйича – 5, газ бўйича – 15) тааллуқли. 13 ҳолатда қарздорликни йўқотиб бериш учун истеъмолчилардан ноқонуний равишда пул олинган. 

Бўлимлар