Тошкентдан Орол денгизигача авторалли ўтказилади, унда хоҳлаган одам қатнашиши мумкин

Шу йилнинг 2-9 август кунлари дунёга машҳур «Discover rallytour» томонидан Тошкент шаҳридан Орол денгизигача бўлган оралиқда 4000 километрлик ралли бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон хабар агентлиги.  

Энг муҳими бунда юртимизнинг хоҳлаган фуқароси қатнашиши мумкин,   фақат иштирок этиш учун 1 850 000 сўм тўласа кифоя.  

Мусобақа ташкилотчилари иштирокчиларга барча шароитлар билан қулайликларни яратишни вада қилишмоқда. Яъни раллига ўз автотранспортларида иштирок этувчи фуқароларни барча саёҳат давомида техник ёрдам машиналари кузатиб боришади.  

Ўтказилган тур телеканаллардаги кўнгил очар дастурларда намойиш этилади,  шунингдек улар энг яхши меҳмоналарда тунаб, тиббий суғуртага эга бўлишади.  

Мусобақани ўтказишдан асосий мақсад - олдинлари дунёда катталиги бўйича тўртинчи ўринда турган Орол денгизининг ҳозирги ҳолатини кўриш, инсонларнинг табиат бойликларидан унумсиз фойдаланишларининг оқибатларини дунёга танитиб, бундан тегишли хулоса чиқариш бўлиб ҳисобланади.  

Шунингдек, ралли иштирокчилари йўл давомида юртимизнинг миллий таомлари, такрорланмас ландшафтлари, тарихий ва бошқа диққатга сазовор жойлари билан танишиб, сафар давомида сир тутилган тадбирларнинг иштирокчиларига айланишади.

Бўлимлар