Темур Досжанов нега концерт бермаяпти? Зални тўлдира олмасликдан қўрқадими ёки ҳали бунга тайёр эмасми?

"Нукус ФМ" радиосида "5х5" эшиттиришининг янги мавсумдаги илк сонида қорақалпоқ эстрадасида ўз ўрнига эга бўлган хонанда Темур Досжанов меҳмон бўлди.  Хонанда эшиттириш давомида бошловчилар Фурқат Юсупов ва Шахзада Базарбаеваларнинг саволларига жавоб қайтарди. 

Фурқат Юсупов:  Темур Досжанов ўз аудиториясига эга бўлиб улгурди.  Бироқ концертдан ҳозирча дарак йўқ.  Хўш концерт дастурини беришингизга сизга нима тўсқинлик қилмоқда? Зални тўлдира олмасликдан қўрқасизми ёки ҳали бунга тайёр эмасмисиз?

Темур Досжанов:  Концерт дастурини беришни режалаштириб қўйибмиз.  Бу борада устозларимиз бирга ишлаяпмиз.  Худо хоҳласа яқин орада концерт дастурини ҳам ташкиллаштирамиз.

Фурқат Юсупов:  Бу йилми ёки кейинги йилми?

Темур Досжанов:  Шу йил худо хоҳласа.

Фурқат Юсупов:  Концертни якка ўзингиз берасизми ёки устозингиз Алишер Алламбергенов билан биргаликдами?

Темур Досжанов:  Албатта устозим Алишер Алламбергенов ва чимбойлик дўстларим,  устозим Файзулла ака ҳамда "Салам" гуруҳи билан биргаликда ўтказамиз.

Фурқат Юсупов:  демак,  ўзингиз концертга тайёрсиз,  шундайми?

Темур Досжанов:  Албатта тайёрман.

Шахзада Базарбаева:  Мухлисларингиз томонидан сизга билдирилган энг танқидий фикрни айта оласизми?

Темур Досжанов:  Ундай воқеа бўлмади ва бўлмагай ҳам. 

Эслатиб ўтамиз, Нукус Фм радиосида "5х5" эшиттириши ҳафтанинг душанба куни соат 18: 00 дан 20: 00 га қадар давом этади.  

Бўлимлар