Нукусда ёнғин хавфсизлиги хизмати ходими янги ихтиро қилди

Нукус шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бўлими 1-ХЁХКми навбатчи смена бошлиғи лейтенант  Султан Танирбергенов ўз билимини кенг тарғибот қилиш мақсадида ёнғин ўчириш енгларидан оддий усул билан йиғиш аппарати кашф килди. Бу ҳақда КР ИИВ ЁХБ бош мутахасиси майор Анвар Жумашов хабар бермоқда.

Аппарат номи енг йиғиш мосламаси деб аталиб енгларни икки тарафлама кайта йиғиб берувчи  мосламадир. Унинг афзаллик  тарафи вақтни тежайди ҳамда кам куч сарф килади.

Уни битта одам бемалол йиға олади.  Лейтенант Султан Танирбергенов янада ўз устида тинимсиз ишлаб келажакда ёнғин хавсизлиги хизматига фойдали янги ихтиролар кашф килишини кутуб коламиз. 

Бўлимлар