Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига 140 дан ошиқ мурожаатлар келиб тушди

Айни пайтда давлат идоралари, маҳаллий органлар, ташкилотлар ва фуқаролар ўртасидаги кўприк вазифасини бажараётган, яъни аҳолининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ёрдамчи, тезкор интерактив хизмат тури — ишонч телефонларига бўлган ишонч тобора мустаҳкамланмоқда. Чунки ишонч телефонлари орқали билдирилаётган таклиф ва шикоятлар, аризалар ўз вақтида қонуний ечимларини топаётир. Бу ҳақда "Жарқын келкшек" газетаси  хабар бермоқда.

Ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг 1-091 ва туман, шаҳар жамиятларининг махсус телефонлари ишламоқда. 2016 йилнинг биринчи чорагида Федерациянинг ишонч телефонли орқали жами 140 дан ошиқ мурожаатлар келиб тушди.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар