Чимбойда 2017 йилнинг олти ойи давомида ўсмирлар орасида жиноят содир бўлмаган

Чимбой туманида 2017 йилнинг 6 ойи мобайнида ёш ўсмирлар ҳақидаги қонуннинг ижроси бўйича 9 марта текширув ўтказилган.  Бу ҳақда Чимбой тумани прокурорининг ўринбосари Б.Байманова "Еркин Қарақалпақстан" нашри орқали хабар берди.

Аниқланган қонун талабларининг бузилиши ҳолатлари бўйича 12 таклиф келтирилди,  келтирилган прокурор назорат ҳужжатлари асосида 24 шахс интизомий,  3 шахс маъмурий жавобгарчиликка тортилди,  давлат бюджетига келтирилган зарарни ўндириш мақсадида судга 8546, 0 минг сўмга 3 ариза киритилди.

Туман ҳокимлиги қошида ёш ўсмирлар билан ишлашиш комиссияси ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари,  шунингдек кенг жамоатчилик билан биргаликда ёш ўсмирлар орасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш,  ўринларда уларга таълим-тарбия,  тушунчалар бериш бўйича бир қанча амалий ишлар олиб борилганлиги натижасида жиноят ишлаш ҳолатлари бўлмади. 

Бўлимлар