Темур Досжанов клип суратга олишга қизиқмайдими ёки ортиқча пул сарфлашни истамайдими?

"Нукус ФМ" радиосида "5х5" эшиттиришининг янги мавсумдаги илк сонида қорақалпоқ эстрадасида ўз ўрнига эга бўлган хонанда Темур Досжанов меҳмон бўлди.  Хонанда эшиттириш давомида бошловчилар Фурқат Юсупов ва Шахзада Базарбаеваларнинг саволларига жавоб қайтарди. 

Фурқат ЮсуповБугунги кунда тўйларда энг талабгор хонандалардан бирисизХўш тўйдан топган илк пулингизни нимага сарфлагансиз?

Темур Досжанов:  Албатта меҳрибон онамга топширганман.

Фурқат Юсуповохиргисиничи?

Темур Досжанов:  Охиргисини ҳали совуб улгурмадим.

Фурқат Юсупов:  Танқидни кўра оласизми?

Темур Досжанов:  Кераклисини тинглайман ва керак эмасини чиқариб ташлайман.

Фурқат Юсупов:  Биласизми,  сизни эфирга чақиришдан олдин 2-3 соат давомида изландим.  Чунки бугунги меҳмонга қандай саволлар берсам экан деб.  Қўшиқларингизни тинглаб чиқдим ва иложи борича клипларингизни изладим.  Лекин негадир клипларингизни жудаям камдек.  Хўш клип суратга олишга қизиқмайсизми ёки ортиқча пул сарфлашни истамайсизми?

Темур Досжанов:  Бу ерда пулда турган гап йўқ.  Мен ҳозирча клипим бор деб ҳисобламайман.  Клипни яратиш учун кучли режиссёр,  сценарист керак.  Бунинг учун кўп хизмат қилиш керак. 

Шахзада Базарбаева:  Ҳозир Қорақалпоғистонда ҳам анча кучли режиссёр,  операторлар ҳам бор.  Бироқ сизда клип йўқ.

Темур Досжанов:  Худо хоҳласа клиплар чиқаришни ҳам олдимизга мақсад қилиб қўйдик.  Биласизми "Басқаша" қўшиғига клип суратга олишни мақсад қилиб қўйгандик.  Аммо айрим инсонларнинг шарофати билан бу клип суратга олинмай қолди.

Фурқат Юсупов:  Бу сирни очишни хоҳламайсизми?

Темур Досжанов:  Йўқ.  Буни айтишни истамайман. 

Эслатиб ўтамиз, Нукус Фм радиосида "5х5" эшиттириши ҳафтанинг душанба куни соат 18: 00 дан 20: 00 га қадар давом этади.  

Бўлимлар