ЎзМТДП: Элликқалъа ва Тўрткўлда уюшмаган ёшлар ва хотин-қизлар ишга жойлаштирилди

Давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 30 июнь куни «Камолот» ЁИҲ IV Қурултойидаги ва  12 июлда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги маърузаларида уюшмаган ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратган эди. Бу ҳақда ЎзМТДП ҚР Кенгаши ИҚ девони Ёшлар масалалари бўйича етакчи мутахассис Нурбек Есемуратов «KRuz.uz»га хабар берди.

Мана шу вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, партиянинг барча шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан маҳаллий кенгаш депутатлари, «Аёллар қаноти» ва «Ёшлар қаноти» етакчилари иштирокида хонадонларга бориб уюшмаган ёшлар ва хотин-қизлар муаммолари ўрганилмоқда.

photo_2017-07-19_10-13-01.jpg

Жумладан, ЎзМТДП Элликқалъа туман кенгаши томонидан тумандаги «Тинчлик» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи хонадонлар ўрганилди. Ўрганишлар шуни кўрсатдики, кўпчилик ёшлар ва хотин­-қизларнинг асосий муаммоси бандлик масаласи бўлиб қолмоқда. Элликқалъа тумани Ойбек кўчаси 56 уйда яшовчи опа-сингиллар 1994 йилда туғилган               Г. Каримова тикувчилик сирларини ва 1995 йилда туғилган Ж. Каримова сартарошлик ва соч турмаклаш ҳунарини  ўрганиш истагини борлигини билдирган ва Г.Каримова якка тадбиркор З.Гаипова томонидан тикувчилик, Ж.Каримова эса якка тадбиркор Л.Реймова томонидан сартарошлик сирларини ўргатиш учун «Хизмат-беминнат» лойиҳаси доирасида бепул ўқув курсларига жойлаштирилди. Шунингдек, Махтумқули кўчаси 49 уйда истиқомат қилаётган 1984 йилда туғилган Т.Айитбаев ҳам иш сўраб мурожаат этган. Ушбу мурожаат ҳам ўрганиб чиқилиб, Т.Айитбаев туманда жойлашган «Бўстон Мега текстил» МЧЖ га ишга қабул қилинди.

photo_2017-07-19_10-13-22.jpg

Шунингдек, ЎзМТДП Тўрткўл туман Кенгаши томонидан ҳам  “Ёшлар қаноти” етакчиси Ш.Эгамбердиев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Д.Розибаевлар билан биргаликда Тўрткўл тумани “Шўрахон” овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган уюшмаган ёшлар ва хотин-қизларнинг аҳволи ўрганилди. Жумладан, «Шўрахон» ОФЙда яшовчи Юлдашева Шахло, Султанбаева Тиллахон, Абдуллаева Вазира ва Абдуллаева Зиёдалар билан суҳбат ўтказилганда, уларнинг касб ўрганиш истаги борлиги, лекин бунга шароитлари йўқлиги маълум бўлди ва натижада якка тадбиркор, гўзаллик салони стилисти Абдуллаева Гулнорага «Хизмат-беминнат» бепул ўқув курсларида «устоз-шогирд» мактаби асосида бепул ўқишга жойлаштирилди.

 

Шунингдек, “Шўрахон” ОФЙда яшовчи У.Олтибаева, И.Менглиева, О.Болтабаева, Ш.Сапаров, М.Курбанбаева ва О.Тухтабаевалар касб-ҳунар коллежини тамомлагани, аммо ҳудудда бандлик масаласи қийинчилик туғдираётганини айтиб ўтиб, касб ўрганиш истагини билдирдилар.

photo_2017-07-19_10-13-35.jpg

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Д.Розибаев томонидан ҳудудда фаолият кўрсатаётган “Лайло” масъулияти чекланган жамиятига мурожаат қилиниб, “Хизмат-беминнат” лойиҳаси доирасида бепул тикувчилик курсларига бириктирилди. Шунингдек, депутат томонидан 2 та тикув машинаси хомийлик тариқасида масъулияти чекланган жамиятига олиб берилди ҳамда жамиятнинг фаолиятини янада яхшилаш ва ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолияти “Миллий банк” Тўрткўл тумани бўлимидан имтиёзли кредит ажратилиши юзасидан тегишли хужжатлар тайёрланиб, тақдим этиш таклифи киритилди.

photo_2017-07-19_10-13-55.jpg

ЎзМТДПнинг барча шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан уюшмаган ёшлар билан учрашув ва уларнинг муаммоларини ўрганишлар давом эттирилмоқда.

Бўлимлар