Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Нукус шаҳар Кенгаши раиси сайланди

Бугун Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Нукус шаҳар Кенгаши раиси сайланди. 

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизматининг хабар беришича,  ушбу лавозимга Азиз Пиржанов тайинланган. 

А.Пиржанов бундан олдин "Камолот" ЁИҲ Нукус шаҳар Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Мазкур тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев ҳам иштирок этган. 

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар