Ўзбекистон халқ артистлари З.Бойхонова, А.Исмоилов, Г.Мамазаитова ва ака-ука Мўминовлар Мўйноқда концерт беришга келишмоқда

Сўнги пайтларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида Мўйноқ туманида катта ижодий ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда, дея ёзмоқда Қорақалпоғистон хабар агентлиги. 

Бу йўналишда Президентимизнинг 2017 йил 28 февралдаги "2017-2018 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманинининг иқтисодий ривожланишини ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар ҳақида"ги ПФ-2803 сонли қарори аҳамиятли қўлланма бўлмоқда. 

Шу қарорни бажариш доирасида Мўйноқ халқини ижтимоий томондан қўллаб-қувватлаш ва маданий дам олиш чораларини ташкиллаштириш мақсадида 22 июл куни Мўйноқ тумани маданият саройида ва Қизил жар посёлкасида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ташкиллаштирилган тадбир доирасида Ўзбекистон халқ артистлари Зулайхо Бойхонова,  Абдухошим Исмоилов,  Гулсанам Мамазаитова ҳамда ака-ука Яхё ва Мухсин Мўминовлар ва ёш эстрада хонандалари иштирокида концерт дастури бўлиб ўтади. 

Бўлимлар