Қорақалпоғистонда "Ёшлар" телеканалини очиш вақти келмадими?

21 июль куни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашида Иттифоқ Марказий кенгаш раиси ўринбосари Ў.Шукуров Маҳалла Фуқаролар Йиғинларида ва Нукус шаҳри Кенгаш Мажлисида бевосита қатнашган эди ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳалқи, айниқса ёшларнинг фикр, таклифларини  ва муааммоларини ўрганиб чиқди.

Иттифоқнинг Нукус шаҳар  Кенгаши раиси этиб Азиз Пиржанов сайланди.

Тадбир якунлангандан сўнг ОАВ вакиллари билан «Ёшлар Марказида» матбуот анжумани ташкиллаштирилди.

http://kruz.uz/files/uploads/photos/ffb0803235a67a0cacf85f1e112937eb.JPG

Бахитбек Ельманов, Нукус ФМ радиоси директори: «Қорақалпоғистон Республикасида «Ёшлар» телеканали очиш вақти келмадими? Бизда режа бор, маблағ ва теҳник ишланмаларда ҳам хомий топдик ва канал очилса 35 та ёш журналистларни қабуллаш имкониятига эгамиз. Бизни фақат қўллаб қувватлашса бўлди»

http://kruz.uz/files/uploads/photos/331ce078c2ced6237beb1d9a356ea4d7.JPG

Бу саволга Ў.Шукуров қуйидагича жавоб берди - «Агарда сизда имконият бўлса, албатта бу лойихани кўриб чиқамиз, лекин бир нарсани таъкидлаб ўтиш жоиз, ҳар бир қилган қадамимизни ўйлаб, 7 марта эмас, 70 марта ўйлаб иш қилишимиз керак».

Брифинг бир соат давом этди, шундан сўнг Ёшлар Иттифоқи вакиллари билан биргаликта Маҳалла Фуқаролар йиғинларида маҳаллий турғунлар билан очиқ-суҳбат ўтказдилар.

Мазкур тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев ҳам иштирок этган.

Ислам Узакбергенов

Бўлимлар