Хўжайлида жазони ўташдан бўйин товлаб юрган шахс жазони ижро этиш муассасасига қайтарилди

Хўжайли туман ИИБ ҲПБ Жазони ижро этиш инспекцияси ходимлари томонидан жазони ўташдан бўйин товлаб юрган шахс жазони ижро этиш муассасасига қайтарилди. Бу ҳақда «Daryo.uz» хабар берди.

Жазони ижро этиш инспекцияси ҳисобида турган, яратилган шарт-шароитлардан тўғри хулоса чиқармай ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан бўйин товлаб юрган Парахат Пайзуллаевнинг ўталмай қолган 1 йил 9 ой 18 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси озодликдан маҳрум этиш жазосига алмаштирилди.

Аксинча, ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган Эргаш Абдуллаев ўталмай қолган 10 ой 28 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

Бўлимлар