Нукус шаҳри ва Элликқалъа туманларида ёшларнинг муаммолари ўрганиб чиқилмоқда

21 июль куни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашида Иттифоқ Марказий кенгаш раиси ўринбосари Ў.Шукуров Маҳалла Фуқаролар Йиғинларида ва Нукус шаҳри Кенгаш Мажлисида бевосита қатнашиб, Қорақалпоғистон Республикаси ҳалқи, айниқса ёшларнинг фикр, таклифларини  ва муўаммоларини ўрганиб чиқди.

Бу суҳбатда ўрта ва ёш қиз ва йигитлар қатнашди. Иш билан таъминлаш, ўғлини болалар боғчасига киритиш, тадбиркорликни бошлаш илинжида бўлиб турган ёшларга консультациялар бериш, китобҳонлик мавзусига доир муаммолар кўтарилди.

Шунингдек, иштирокчилар орасида маълумоти ўрта маҳсус бироқ иш топа олмай қолган ёшларимиз хам қатнашди. Педагогика, Тиббиёт коллеж битирувчиларини ишга ўтказиш бўйича муҳокама қилинди.  Бир неча саволлар бўйича ўрганиш учун А.Пиржановга мурожаат этилди ва бир ҳафта ичида кўриб чиқилишини айтиб ўтди.

Шу билан Нукус шаҳар маҳалла фуқаролар йиғинларида очиқ суҳбатлар якунланди, ва делегация Элликқала фуқаролари билан суҳбат қилиш учун йўл олди.

Бўлимлар