Нукус Марказий деҳқон бозорида мол гўшти арзонлади

Охирги пайтларда Нукусдаги Марказий деҳқон бозорида бир килограм мол гўштининг нархи 28-30 минг сўмга чиқиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.  Шунингдек баъзи инсонлар бозор раҳбарлари 24 минг сўмдан сотинг дегани учун шаҳобчаларини ёпиб қўйишган экан деган миш-мишлар ҳам бўлгани ҳақиқат.

Биз бу гапларга аниқлик киритиш мақсадида Марказий бозор раҳбарларидан маълумот олдик.

- Халққа сифатли гўштларни нақд пул ва пластик карточкаларга ҳар бир килограммини 24 мингдан сотмоқдамиз,  - дейди Деҳқон бозордаги якка тадбиркор Ф.Авезов.

Ҳақиқатдан ҳам бозорда мол гўшти эркин турда бир килограмми 24 минг сўмдан сотилаётганининг гувоҳи бўлдик.

Бўлимлар