Нукусда ўз уйида фоҳишахона ташкил қилган аёл жиноий жавобгарликка тортилди

Кунларнинг бирида Нукусда Саламат ва Надира (исмлар ўзгартирилган) танишиб қолишади.  Йигит қиз билан кўнгилочар жойда дам олиш нияти борлигини айтади ва қиз уни жанубий автовокзал томонга келишини илтимос қилади,  дея ёзмоқда "Нокис ҳақыйқаты" нашри. 

Саламат Надирага ўз ниятини айтгач,  қиз дарҳол "Жанабазар" МФЙ ҳудудида яшовчи қўшниси,  бузуқ ниятлиларга ўз уйида фохишахона ташкиллаштириб қўйган Тазагулга бориб айтиб,  бир йигит билан келиб дам олиб кетмоқчи эканини айтганда,  у шароит яратиб бергани учун олдиндан 5 минг сўм пул сўрайди. 

Надира бир марта "дам олиши" учун Саламатдан олдиндан 25 минг сўм бериши кераклигини,  5 минг сўмни шароит яратиб берган одамга,  қолган 20 минг сўмни эса ўзига қолишини айтади.  Йигит шу заҳотиёқ айтилган суммани қизга беради ва улар биргаликда Тазагулнинг уйига боришади.  Улар шу ерда ўз ниятларини амалга ошириб бўлгандан сўнг Нукус шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари томонидан қўлга олинади. 

Ўз уйида фохишахона ташкил қилган, икки фарзанднинг онаси бўлган Тазагул Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноий жавобгарчиликка тортилди. 

Бўлимлар