Рашид Хўжасов хотирасига танлов бўлиб ўтди

7-май куни Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, "Нихол" мукофоти лауреати Рашид Хўжасовнинг хотирасига бағишланган "Сўнмас юлдуз" номидаги Республика танлови бўлиб ўтди. Бу ҳақда juldizlar.uz хабар бермоқда.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театрида бўлиб ўтган мазкур танловга Республикамиздан 50 га яқин профессионал ва хаваскор хонандалар иштирок этишди.

Танлов якунларига кўра Кегейли тумани иштирокчиси Салават Уснатдинов 3-ўринни, Қўнғирот туманидан Ринат Юсупов 2-ўринни ва Турдимурат Тлевмуратов 1-ўринни эгаллади.

Ғолиб ва фаол иштирокчиларга ташкилотчилар бўлган Қорақалпоғистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Камолот" ЁИҲ Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Нукус ФМ радиоси томонидан тайёрланган диплом, фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалар топширилди.

Бўлимлар