2017 йилда Қорақалпоғистонда чет эл инвестициялари иштирокидаги 4 та корхона рўйҳатга олинди

Республикамизда чет эл инвесторлари учун кенг қулайликлар яратилип берилмоқда, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 феврал кунги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947 сонли Фармонига мувофиқ инвестицион иқлимни такомиллаштириш асосида давлатимизнинг иқтисодиёт сохалари ва ҳудудларига чет эл инвестицияларини фаол жалб қилишга алохида эътибор қаратилмоқда. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида инвестицион фаолиятни юритиш бўйича қабул қилинган 50 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ғи, “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги, “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги Қонунларни айтиб ўтиш лозим. 2016 йил давомида республика бўйича жами 10 та янгидан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатига олинган булиб, 2017 йилнинг 6 ойи давомида 4 та корхона рўйҳатга олинди. Натижада, республиканинг Нукус шаҳри ва барча туманларида чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар фаолият юритмоқда. Рўйхатга олинган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг асосий улуши Нукус шаҳри (18 та), Қунғирот (8 та) ва Хужайли (7 та) туманларига тўғри келади.

Бўлимлар