Ёшлар Иттифоқи Чимбой туман Кенгаши раиси сайланди ва унга хизмат машинаси топширилди (фото)

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Чимбой тумани Кенгашида кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.  Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов иштирок этди ва Чимбой ёшларнинг фикр мулоҳазалари,  таклифлари билан танишди.  

Мажлисда Чимбой туманида истиқомат қилувчи Сейилбаев Аллаяр бугунги кунда болаларимизнинг китобга бўлган қизиқишини янада орттириш учун эртак китобларни кўпайтириш кераклигини бу орқали болаларимизни ижодкорликга қизиқтириш шунингдек, маънавий озиқа бера олиш мумкинлигини атаб ўтди.  Мазкур таклиф қўллаб-қувватланди. 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Чимбой туман Кенгаши раиси этиб Жумамуратов Рахат Тлеумуратович сайланди. 

Шундан сўнг,  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Чимбой тумани Кенгашига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев топшириғи асосида маҳаллий бюджет ҳисобидан "Матиз" маркали автомашинаси хизмат мобайнида фойдаланиш учун тантанали тарзда топширилди. 

Бўлимлар