Нукусда мебел қуриш ва йўл ҳақи учун мутахассислар 40 минг сўм талаб қилишди

2016 йилнинг биринчи чорагида Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг ишонч телефонли орқали жами 140 дан ошиқ мурожаатлар келиб тушди.

Шу ўринда ишонч телефонлари орқали билдирилган мурожаатларга тегишли тартибда жавоб қайтариш масаласи қандай бўлмоқда, деган ҳақли савол туғилади. Федерациянинг “Ишонч телефонлари: ариза, шикоят ва мурожаатлар” дафтарига қайд этилган аризалар шуни кўрсатадики, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунига мувофиқ мурожаат билдирилган кундан бошлаб, 15 кун ичида махсус текширув таркиби асосида ўрганилиб, мурожаат эгасига жавоб қайтарилиши ва муаммо бартараф этилаётганини кўришимиз мумкин.

Жорий йилнинг 18 апрель куни Нукус шаҳри, “Қорақалпоғистон” кўчаси, 25-уйда яшовчи Ж. Напиқов “Артель” компаниясидан олган мебелига мутахассислар йўл ҳаққи ва қуриб бериши учун қирқ минг талаб этгани, ҳақида шикоят қилди. Мазкур мурожаат “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг тегишли моддаларига асосан ўрганиб чиқилди ва 25 апрелда ариза истеъмолчи фойдасига ҳал этилди. Бу ҳақда "Жарқын келкшек" газетаси  хабар бермоқда.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар