DJ Миран нима учун концертларда чиқмаётгани, айтган қўшиқларидан уялиши, ота-онасига қўшиқлари ёқмагани ҳақида айтди

Нукус ФМ радиосида "5х5" эшиттиришининг  2-сонида Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Миратдин Абдуллаев яъни DJ Миран меҳмон бўлди. Хонанда эшиттиришнинг биринчи қисмида бошловчилар Фурқат Юсупов ва Шахзада Базарбаеваларнинг саволларига жавоб қайтарди.

Шахзада Базарбаева:  Халққа қандай фойдам тегди деб айта оласиз? Ёки энди Ватанимиз ривожи учун хизмат қиламан десангиз нималарни амалга оширмоқчисиз? Бу саволни беришимдан мақсад,  Сиз Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артистсиз.

Миран:  Ўринли савол бўлди.  Ҳеч қачон қорақалпоқ халқига хизмат қилишдан чарчамайман.  Қаерга хизматга чақиришса,  у ердан қолмайман.  Керак бўлса пахта далаларида ҳам хизмат қилишга тайёрман.  Концерт бўлсин,  бошқа тадбирлар бўлсин доимо "лаббай" деб хизмат қилишга тайёрман.  Бу менинг биринчи мақсадим.

Шахзада Базарбаева:  Сиз фақат таклиф қилишса борасизми? Ўзингиз бирор лойиҳани амалга ошириш ниятингиз йўқми?

Миран:  Ўзим таклиф қилган лойиҳалар ҳам бўлди.  Бироқ баъзида олиб борган лойиҳаларим ўтмай қолди.  Олдинлари олиб борган қўшиқларим,  концертлар учун ўтарди.  Ҳозир эса. . .  Балки режиссёрлар анча кучайиб кетган бўлса керак.  Қанча шоирлар билан ишлашсам ҳам қўшиқларим концертлар учун ўтмай қолди. 

Фурқат Юсупов:  Келинг шу ерда ижоддаги охирги янгиликлардан ҳам хабардор қилиб ўцангиз? Айни пайтда нималар билан машғулсиз?

Миран:  Охирги пайтларда муҳаббат ҳақида қўшиқ айтишдан чарчадим.  Шунинг учун ҳам юртимизга фойдали бўлган мавзуларда қўшиқ айтишни истайман.  Яъни жамиятнинг фикрини уйғота оладиган қўшиқлар устида ишлаяпман.

Фурқат Юсупов:  Масалан қандай қўшиқлар?

Миран:  Яқинда "Аралим қайт" номли қўшиқни туҳфа этдим.  Бу катта муаммога бағишланган ашула.  Яъна шундай муаммолар ҳақидаги қўшиқларни тайёрлаяпман.

Фурқат Юсупов:  Масалан,  спортчилар,  шифокорлар ёки қайсидир касб эгаларига бағишлаб ҳам қўшиқ чиқариш режангизда борми ёки бу ҳақда энди ўйлаб кўрасизми?

Миран:  Спортчиларга бағишлаб қўшиқ чиқаришни анча олдин ўйлаганман.  Бироқ шу қўшиқ устида яна озгина ишлашим керак. Чундан сўнг,  худо хоҳласа спортчилар ҳақида яхши қўшиқни мухлисларим ҳукмига тақдим этаман.

Фурқат Юсупов:  Бошқа касб эгалари ҳақидачи?

Миран:  Бошқа касб эгалари ҳақида ҳам қўшиқ чиқарганман.  Масалан,  "Қизи ярим ой" жамияти учун туберкулёзга қарши қўшиқ куйладим. 

Шахзада Базарбаева:  "Аралим қайт" қўшиғини чиқаришингизга нима сабаб бўлди? Жамиятнинг,  ҳукумат раҳбарларининг эътибори Орол денгизига қаратилгани учун чиқардингизми ёки. . .

Миран:  Болалигимизда Орол денгизи ҳақида жуда кўп эшитганмиз,  ҳужжатли филмларни томоша қилганмиз.  Мен ўйланаманда,  нима учун биз бошқа юртнинг денгизига боришимиз,  ўша ерда чўмилишимиз керак? Ахир бундай денгиз бизда ҳам борку.  Орол денгизини тўлиши ҳар бир юртдошимизнинг орзуси.  Мен ўйлайманки денгизимиз тўлса янада ривожланиш бўлади.  Орол денгизини бориб кўриш менинг орзуим эди. 

Фурқат Юсупов:  Мана шу қўшиққа ишланган клипни кўриб,  менда ҳам Орол денгизига бориш хоҳиши туғилди ва устозим Есимхан Қанаатовнинг шарофати билан денгизга бордим.  Менда жудаям катта таасуротлар уйғотди.  Орол денгизида сизни нима хайратлантирди ва нималар кўпроқ эсда қолди.

Миран:  Кўпчилик Орол денгизини Мўйноққа яқин деб ўйлайди.  Бироқ бу тумандан чиққандан сўнг яна 3-4 соат йўл босиб,  қийинчилик билан денгизга етиб бордик. Энг ачинарлиси денгизнинг устида учиб юрган бирорта ҳам қуш йўқ.  Кўриниб турибдики сув "тирик" эмаслиги.  Ўша ерда худодан сўрадимки Оролимиз тезроқ тўлсин.  Уруш пайтларида қанчадан қанча одамлар шу днегиздан балиқ овлаб тиртикчилик қилишгани ҳақида эшитганман.

Фурқат Юсупов:  Мазкур клип ҳақида қандай фикр билдиришмоқда?

Миран:  Шу пайтгача туширган клипларим ичида энг яхшиси сифатида ушбу клипни эътироф этишмоқда.  Агар мухаббат ҳақида клип суратга олинса,  айримлар унга танқидий баҳо беришарди.  Лекин бу клип ҳақида 99 фоиз инсонлар ижобий фикрлар билдиришди.  Кимдир таъсирланганини,  кимдир клипни томоша қилиб кўзига ёш келганини айтиб ўтди.  Хориждаги юртдошларимиз ҳам бу клип учун раҳмат айтишди.

Шахзада Базарбаева:  Миратдин Абдуллаевнинг қайси қўшиғи ҳозиргача ўз қадрини йўқотмаган?

Миран:  Тўйлар,  концертларга борсам негадир ҳозирги қўшиқларимни эмас,  аксинча  олдинги қўшиқларимни сўрашади.  Ҳозирлари қўшиқларимнинг сўзларига эътибор бериб,  маъноли қўшиқлар айтишга ҳаракат қиляпман. Бироқ кўпчилик барибир маъносиз бўлса ҳам эски қўшиқларимни талаб қилади. Яъни 2005-2010 йиллардаги қўшиқларимга талаб катта. 

Фурқат Юсупов:  15 йил олдинги Миран билан ҳозиргисининг фарқи нимада? Нима ўзгарди 15 йил ичида?

Миран:  Осмон билан ерчалик фарқ бор.  Ҳозирги кунда кўп нарсани тушиниб,  ўйланиб ишлайдиган бўлдим.  Ҳаётда яхшигина сабоқ олдим.  15 йил олдин ўйланмсадан қўшиқ чиқараверардим.  "Донжуан" ёки шунга ўхшаш.  Ўзи бола ёшлигида ўйнайди,  шўхлик қилади,  лекин катта бўлгач депутат бўлади ёки шунга ўхшаш жиддий касбларни эгаллайди.  Олдинлари айтган қўшиқларимни кўпчилик танқид қилади.  Айтишим мумкинки,  ўша пайтларда мен ёш эдим ва ўзимга жавоб бера олмас эдим.  Лекин ўша пайтларда қўшиқларим ХИТ даражасига чиққан.  Агар ҳозиргидек ўйлаш қобилиятим,  15 йил олдин бўлганида кўп нарсаларни ўзгартирган бўлардим.  Бироқ пушаймон эмасман. Масалан "Донжуан" қўшиғи мен учун чет элларга дарвоза очиб берди.  Тўғри зарар томони ҳам бўлди,  лекин яхшигинма даромад ҳам олиб келди бу қўшиқ.  Бироқ ўтиб кетган нарсадан афсусланмайман.

Шахзада Базарбаева:  Ўз бошимчалик билан қўшиқ чиқардим дедингиз.  У пайтларда устозингиз бўлмаганми?

Миран: Устозларим бўлган. Ўзи биринчи устозларим ота-онам бўлган.  Бироқ улар менинг ўша пайтлардаги айтган қўшиқларимга қарши бўлишган.  Бироқ ўша пайтларда мени қўллаб-қувватлаб турган одамлар менга,  сен шунақа йўналишда ижод қил, ёшлар орасида шу стил оммабоп дейишган.  Кимдир миллий,  кимдир эстрада йўналишида қўшиқ айтади.  Сен ўз йўналишингга эга бўл дейишди.  Масалан мен бошида чиқарган қўшиқларимдан уялардим.  Бироқ улар мени қўллаб-қувватлаб туришди.  Устозим Раҳат Нурекеев,  Кенгесбай Заретдинов,  Қурбанбай Заретдиновлар менинг DJ Миран бўлишимга катта ҳисса қўшишди.  

Фурқат Юсупов:  Исмингиз Миратдин,  фамилиянгиз Абдуллаев.  Лекин Миратдин Абдуллаев десак,  сизни кўпчилик танимайди.  Нима учун айнан DJ Миран...

Миран:  Буни ортга қайтариш қийин.  Ўша пайтларда айтилган шу номни халқимиз қабул қилди.  Миратдин эмас DJ Миран бўлишимга мен эмас дўстларим сабабчи бўлди.  Чунки олдин бир клубда DJ сифатида ишлаганман. 

Фурқат Юсупов:  Демак DJ Миран номини ўзингиз танламагансиз?

Миран:  Йўқ.  Дўстларим айтгани бўйича шу номда қолдим. 

Эслатиб ўтамиз, Нукус Фм радиосида "5х5" эшиттириши ҳафтанинг душанба куни соат 18:00 дан 20:00 га қадар давом этади.  

Бўлимлар