Қаҳраман Сариев Кегайлида сайёр қабулда иштирок этди ва 30 дан ортиқ мурожаатлар ўрганилди

22 июл куни Кегайли туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси томонидан сайёр қабул ташкиллаштирилди, дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон хабар агентлиги. 

Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қаҳраман Сариев кириш сўз билан очди ва бошқариб борди. 

Сайёр қабулда Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва кегайли туманидаги Халқ қабулхоналарига келиб тушган 30 га яқин мурожаатлар соҳа раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди. 

Кўтарилган муаммолар асосида халқнинг бандлиги,  янги иш ўринларини яратиш,  турар жой қуриш учун ер участкаларини ажратиш,  коммунал хизмат кўрсатиш,  соғлиқни сақлаш,  халқ таълими,  бак-кредит,  пенсия таъминоти ва нафақалар, тадбиркорликка оид масалалар бўлиб,  уларнинг кўпчилиги шу ернинг ўзида ҳал қилинди. 

Бўлимлар