Қорақалпоғистонда гўштни 25-28 минг сўмдан сотаётган 35 та тадбиркорга молиявий жарималар кўлланилди

Қорақалпоғистон Республикасидаги барча бозорлар ҳудудидаги гўшт ва гўшт маҳсулотлари билан савдо-сотиқ фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлар томонидан нархларни сунъий равишда ошириб турганларини аниқлаш мақсадида олиб борилган назорат тадбирларида гўшт маҳсулотлари нархларини сунъий равишда оширган 35 та тадбиркорлар томонидан 1 килограмм гўшт маҳсулотининг нархи 22000 сўм деб кўрсатилишига карамасдан 25000-28000 сўм нархларда сотиб турганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўпланган ҳуужатларга асосан ушбу тадбиркорлик субъектларига 157 млн. 290 минг сўм молиявий жарималар кўлланилди ва 12 та ҳолатда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият юритаётганлиги аниқланиб, савдога чиқарилган 3,8 млн.сўмлик гўшт маҳсулотлари олинди ва арзон нархларда аҳолига сотилиши ташкил этилди. Бу ҳақда ҚР ДСБ ахборот хизмати «KRuz.uz»га хабар берди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки бугунги кунда бозорларда гўшт нархлари аҳоли учун муоммоли ҳолатларни келтириб чикараётган бир пайтда мазкур маҳсулот савдоси билан шуғулланувчи айрим тадбиркорлар қиммат нархларда савдо килиб қўймасдан, харид учун берилган нақд пулларга назорат касса машинаси чеки такдим қилмасдан, уларнинг банк кассаларига бориб тушишига тўсиқ қилиб, баъзилари эса терминалга савдо қилишда устама ҳақилар қўйиб тургани халқнинг ғазабини уйғотмоқда. Мазкур ҳолатлар юзасидан солиқчилар томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жазо чоралари қўллаш ишлари давом эттирилмоқда. 

Бўлимлар