Қорақалпоғистон Республикасида жами 10 минг 685 кичик бизнес субекти самарали фаолият кўрсатмоқда

Қорақалпоғистон Республикасида жами 10 минг 685 кичик бизнес субекти самарали фаолият кўрсатмоқда

Тадбиркорлар манфаати қонун ҳимоясидаНукусда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларга қўшимча имтиёз ва преференсиялар яратиш борасида қабул қилинаётган қонун ва қарорларнинг ижросини таъминлашга бағишланган семинар ўтказилди. Бу ҳақда ЎзАга асосланиб ҚР Вазирлар Кенгаши расмий сайти хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши устидан назорат бошқармаси катта прокурори А.Гулмуратов, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси катта инспектори А.Урумбоев, Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири Ж.Содиқов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада мувофиқлаштириш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилаётганини таъкидлади. 

Қорақалпоғистон Республикасида ҳам бу борада бир қатор ютуқларга эришилди. 2015-йилда ялпи худудий маҳсулот 4 триллион 485,9 миллиард сўмни, ўсиш суръати 10,7 фоизни, унда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектлари улуши 64,6 фоизни ташкил этди. Яратилган умумий иш ўринларининг 65 фоизи ушбу соҳа ҳиссасига тўғри келди. Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида жами 10 минг 685 кичик бизнес субекти самарали фаолият кўрсатмоқда, - дейди Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири Ж.Содиқов. 

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Б.Янгибоев сўзга чиқди.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар