Мўйноқда 52 миллиард сўмлик 72 лойиҳа амалга оширилмоқда

Мўйноқ туманини 2017-2018 йилларда иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таминлаш бўйича махсус қарор асосида 52 миллиард сўмлик 72 лойиҳани амалга ошириш ва халқимиз учун янги иш ўринларини яратиш вазифалари белгиланди,  дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон хабар агентлиги. 

Бу ҳақдаги маълумот яқинда бўлиб ўтган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 16-сессиясида маълум қилинган. 

Шунингдек,  бу йил 1 июл куни "Қўнғирот-Мўйноқ магистрал сув тармоғи" туман халқинининг тоза ичимлик суви билан таминланди.  Туман тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 20,5 гектар майдонда "Мўйноқ" кичик саноат зонасини ташкиллаштириш ишлари давом этмоқда.  

Бўлимлар