Қорақалпоғистонда "олиб сотарлар"нинг 60 млн. сўмдан ортиқ маҳсулотлари олинди

Деҳқон бозорларда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ўзи етиштирувчи деҳқонларга савдо қилишига кенг шарт-шароитлар яратиб бериш юзасидан, «олиб сотарлар»нинг фаолиятига ва сунъий равишда нархларнинг кескин ошиб кетишига чек қўйиш хамда уларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўриш мақсадида солиқ идоралари томонидан доимий назорат тадбирлари ўтказилиб, 2017 йил ўтган даврида ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 125 та ҳолатда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан, тегишли ҳужжатларсиз сотилаётган 61 млн. 929,5 минг сўмлик 17 т 768 кг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари савдо ўринларидан далилий ашё сифатида олиб қўйилиб, жавобгарлик чорасини қўллаш учун тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган. Бу ҳақда ҚР ДСБ ахборот хизмати «KRuz.uz»га хабар берди.

Шундан, деҳқон бозорларида «олиб сотарлар» томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари яъни картошка ва пиёз маҳсулотларининг нархларни сунъий равишда оширган 25 та фуқаронинг давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият юритаётганлиги аниқланиб, савдо ўринларидан тегишли ҳужжатларсиз 13 млн. 90,3 минг сўмлик

5,1 тонна картошка ва пиёз  маҳсулотлари далилий ашё сифатида олиб қўйилиб уларга ҳам жавобгарлик чорасини қўллаш учун тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.  

Бўлимлар