DJ Миран: "Мен ҳам концертларда чиққим келади, бироқ у ерларда таниш билишчилик рол ўйнайди"

Нукус ФМ радиосида "5х5" эшиттиришининг  2-сонида Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Миратдин Абдуллаев яъни DJ Миран меҳмон бўлди. Хонанда эшиттиришнинг биринчи қисмида бошловчилар Фурқат Юсупов ва Шахзада Базарбаеваларнинг саволларига жавоб қайтарди.

Шахзада Базарбаева:  Давлат тадбирларида сизни камдан кам учратамиз.  Бунинг сабаби нимада?

Миран:  Рухсат берсангиз очиқ айтсам.  Жуда кўп вақт мобайнида саҳнага чиқа олмай юрдим.  Бу ерда таниш билишчилик ҳам рол ўйнайди.  Бошқа қўшиқчилар айта олмаган нарсани мен айтсам бўлади.  Бироқ эфирда ҳаммасини ҳам очиқ ойдин айта олмайман. Мен ўйлайман,  ҳозир яна яхши режиссёрлар келишмоқда. Балки режиссёрлар шу даражада профессионал бўлиб кетишган “қўшиғинг талабга жавоб бермайди”,  деб айтадиган.  Ёки ростан ҳам менинг қўшиқларим савияси пасайган.  Мен ҳам давлат тадбирларида чиққим келади.  Бироқ негадир ўзимиздаги концертларда чиқа олмайману,  чет элдаги тадбирларда чиқдим.

Фурқат Юсупов:  Масалан қайси давлатдаги тадбирда қатнашдингиз?

Миран:  Ўтган йили Туркиянинг Бурса шаҳрида дунё бўйича Наврўз байрами ўтказилди.  У ерда Карапалпаклар қовими бор.  Бу сўзни маъноси аслида қарақалпақлар.  Улар мени интернет орқали топиб,  таклиф қилишди.  Ўзбекистондан ушбу байрамда битта ўзим қатнашдим.  Бурса шаҳрининг мери агар яна шундай Наврўз байрами ўтказилса мени чақиришини айтиб ўтди.  Худо хоҳласа кейинги борганимда ўзимизнинг миллий киймлар билан,  миллий қўшиқлар айтиб,  қорақалпоқ санъатини бошқа юртларда ҳам танитишга ҳаракат қиламан.  

Эслатиб ўтамиз, Нукус Фм радиосида "5х5" эшиттириши ҳафтанинг душанба куни соат 18:00 дан 20:00 га қадар давом этади.  

 

Бўлимлар