Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Элликқалъа тумани Кенгаши раиси сайланди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Элликқалъа тумани Кенгашининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ёшлар Иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Абат Данияров ва туман ҳокими Сейдамат Авезов иштирок этди.  

Мажлис кун тартибидаги асосий масала туман кенгашининг раисини сайлаш эди.  

Йиғилишда Рўзимова Озода Рустамовна Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Элликқалъа тумани Кенгаши раиси лавозимига сайланди.  

О.Рўзимова 1993 йили Элликқалъа туманида таваллуд топган. 2015 йили Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг журналистика таълим йўналишини тамомлаган. 2015-2017 йиллар давомида "Камолот" ЁИҲ Элликқалъа туман Кенгашида мутахассис, "Камалак" Болалар ташкилоти раиси, Кенгаш раиси вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимларида фаолият юритган. 

Эслатиб ўтамиз бундан олдин Кенгашнинг Нукус шаҳар, Чимбой ва Беруний туманлари раислари сайланган эди. 

Бўлимлар