Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан табиий газдан қарздорлардан 11 миллиард сўмдан ортиқ пул ўндирилди

Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, туман ва шаҳар бўлимлари томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижроси бўйича таҳлил этилганда шу йилнинг 23 июл ҳолатига жами 648 миллиард 653 миллион 700 минг сўмлик 58 минг 917 ижро ҳужжати якунига етказилиб,  шундан 41 минг 290 ҳужжат бўйича 552 миллиард 421 миллион 300 минг сўм пул ўндирилди,  дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон хабар агентлиги.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига солиштирганда ижро ҳужжатлари бўйича пул ўндириш динамикасининг ўсишига эришилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасида истеъмолчиларнинг энергия ресурси бўлган табиий газдан дебиторлик қарздорлиги 103 миллиард 534,2 миллион сўмни ташкил этган бўлиб,  шундан Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, туман ва шаҳар бўлимлари томонидан бир ойга белгиланган ўндириш режаси 14 миллиард 34 6 миллион сўмни ташкил этади,  шундан бугунги кунга 11 миллиард 232,1 миллион сўм ўндирилди. 

Бўлимлар