Нукусда теннис бўйича ўсмирлар ва қизлар ўртасида шаҳар очиқ биринчилиги бўлиб ўтди

Нукусда теннис бўйича 1998-2003 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида шаҳар очиқ биринчилиги бўлиб ўтди. 

Мусобақада Тошкент шаҳри, Бухоро, Навоий, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидан жами 112 спортчи қатнашди. 

Яккалик баҳсларида ўғил болалар ўртасида Тошкент шаҳридан Алберт Сафоев, Бухоро вилоятидан Азамат Луқмонов, Мироншоҳ Шарофиддинов, қизлар ўртасида Нукус шаҳридан Насиба Есполова, Оқсулув Худойберганова ва Бухоро вилоятидан Зайнаб Тошпўлатова ғолиб бўлди. 

Жуфтлик баҳсларида ўғил болалар ўртасида Бухоро вилоятидан Азамат Луқмонов билан Шерзод Ҳамидов биринчи ўринни эгаллади. Қизлар баҳсида нукуслик Насиба Есполова билан Тўмарис Дуйсенбоева жуфтлиги шоҳсупанинг юқори поғонасини забт этди. 

Умумжамоа ҳисобида ғолиблик Қорақалпоғистон Республикаси ёш теннисчиларига насиб этди. 
 

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА 

Бўлимлар