Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан электр энергиясидан 16 миллиард сўмдан ортиқ пул ўндирилди

Қорақалпоғистон Республикасида электр энергиясидан дебитор қарздорлик 28 миллиард 756,2 миллион сўмни ташкил этиб,  шундан Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси,  туман ва шаҳар бўлимлари томонидан бир ойга белгиланган ўндириш режаси 23 миллиард 953,8 миллион сўмдан бугунги кунга 16 миллиард 620, 6 миллион сўм ўндирилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон хабар агентлиги хабар бермоқда.

Энергия ресурслари учун ҳисоб китоблар ўз вақтида амалга оширилмай қолган ҳолатда электр энергияси ва газ тармоқлари олдин узиб қўйилган шахсларни қайта қўшишга истеъмолчига-жисмоний шахсларга энг кам иш ҳақининг 2 баробари,  яъни 299 минг 550 сўм миқдорда,  истеъмолчи - юридик шахсларга энг кам иш ҳақининг 10 баробари,  яъни 1 миллион 497 минг 750 сўм миқдорида тўлов амалга оширилганидан сўнг қайта қўшилиши амалга оширилади. 

Бўлимлар