Нукус туманида жиноятчилик сони ўтган йилгига қараганда камаймоқда

Нукус тумани ҳудудида 1 ПФЙ, 1 МФЙ, 6 ОФЙ, жами 40 та аҳоли пункти бор бўлиб, уларда 44988 фуқаро яшайди, ушбу маҳаллаларда 7 милиция таянч пунктида 9 профилактика инспекторлари маҳалла оқсоқоллари, соқчилар ва диний маслаҳатчилар билан биргаликда жиноятчиликнинг олдини олишдаги ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда туман ИИБ ҲААТнинг катта инспектори, майор Ф.Сапашев "Тынышлық сақшысы" газетасига маълум қилган.

Йил бошидан буён ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, диний терроризмга қарши курашиш бўйича бир қатор прафилактика тадбирлари ўтказилди. Шунинг натижасида умумий жиноятчилик 23 дан 19 га, жиноят қидирув соҳаси бўйича юз берган жиноятлар 8 дан 7 га, одам ўлдириш ва безорилик жиноятлари 1 дан 0 га ва ўғирлик жинояти 4 дан 2 га камайди.

2016 йилнинг 3 ойи мобайнида жазони ўташ ўринларидан қайтиб келган 5 фуқаро билан прафилактика суҳбат ўтказилиб, тўлиқ ҳисобга олинди ва уларни тиббий кўрикдан ўтказишга, фуқаролик паспорти бўлмаганларга паспорт олиб беришга, бир марталик пул олишларига кўмаклашиш ва иш билан бандлигини таъминлаш учун тегишли ўринларга йўлланма берилиб, меҳнатга лаёқатли бўлган 2 фуқаро ишга жойлаштирилди. 3 фуқарога биометрик паспорт олиб берилди.

Бўлимлар