Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Амударё тумани Кенгаши раиси сайланди

Шу йилнинг 28 июль куни туман ҳокимлиги биносида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Д.Қурбониёзов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси А.Даниёров, туман ҳокими С.Йўлдашев ва бошқалар сўзга чиқиб, муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи қилиб қайта тузилгани, қолаверса, шу йил 5 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинган ёшларнинг интилишлари, хоҳиш ва истакларини рўёбга чиқаришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.

Йиғилишда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раисини сайлаш масаласи муҳокама қилинди ва бу лавозимга Шерметов Маҳмуд Жаббарбергановичнинг номзоди таклиф қилинди. Туманимизнинг фаол ёшлари Маҳмуд Шерметовнинг номзодини бир овоздан қўллаб-қувватладилар ва тасдиқладилар.

Йиғилишда муҳокама қилинган барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўхшаш янгиликлар

Бўлимлар