DJ Миран нима учун Шахзода Матчоновага бағишлаб қўшиқ айтганини тушинтирди

Нукус ФМ радиосида "5х5" эшиттиришининг  2-сонида Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Миратдин Абдуллаев яъни DJ Миран меҳмон бўлди. Хонанда эшиттиришнинг учинчи қисмида бошловчилар Фурқат Юсупов ва Шахзада Базарбаеваларнинг саволларига жавоб қайтарди.

Шахзада Базарбаева: Таниқли актриса Шахзода Матчановага бағишлаб айтган қўшиғингизнинг сабаби нимада? Тингловчиларнинг айримлари муҳаббат деса,  айримлари мақтов қўшиғи деб билишади.

Фурқат Юсупов:  Фақат ростини айтинг

Миран: Хўп,  ростини айтаман. Шахсан мен уни қорақалпоқ элидан чиққан ажойиб актриса сифатида тан оламан. У рол ижро этган филмларни томоша қилиб борардим.  Шахзоданинг укаси билан алоқаларим яхши бўлгани учун мен айтдим “Опангиз билан гаплашиб кўра оласизми,  мен клипимда суратга туширсам”,  деб.  Шундан сўнг бир тўйда кўришиб қолганимизда Шахзода айтдики “Менинг номимга қўшиқ чиқар,  мен сенинг клипингда суратга тушаман”. Шундан сўнг нима учун Қорақалпоғистоннинг фахрлана оладиган қизига қўшиқ чиқара олмас эканмиз. 

Шахзада Базарбаева:  Бироқ қўшиқда фақат мақтов сўзлар бор эмас?

Фурқат Юсупов:  Севги изҳор қилгансиз?

Миран: (кулади) Қизга бағишлаганидан сўнг чиройини таърфлаш керак бўлади.  Қизларнинг номига атаб айтилган кўплаб қўшиқларим бор. Балки кимлардир бошқача тушунган бўлиши мумкин. Қайсидир қизни яхши кўриб қолган экан,  шунга атаб қўшиқ чиқарди деб. Масалан никоҳ тўйлардан олдин, куёв бола ёнимга келиб,  менинг рафиқамга атаб қўшиқ чиқариб бера оласизми. Мен тўйимда валсга тушмоқчиман”,  дейди. Албатта бундай таклифни рад эта олмайман. Шу боис ҳам қизлар номига чиқарган қўшиқларим дунёга келган.

Фурқат Юсупов: Яъни Саида ва Лаура номли қўшиқлар ҳам кимларнидир илтимосидан келиб чиқиб айтилган эканда?

Миран: Ҳа, Саиданинг ҳам ўз эгаси бор. Бир йигит келиб унга атаб қўшиқ айтишимни илтимос қилди.  Бундайлар олдин ҳам бўлган.  Масалан Ақсингулга атаб айтилган машҳур қўшиқни айтиб ўтиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Нукус Фм радиосида "5х5" эшиттириши ҳафтанинг душанба куни соат 18:00 дан 20:00 га қадар давом этади.  

DJ Мираннинг бошқа интервюлари

Бўлимлар