Қўнғиротда электрдан ноқонуний тарзда фойдаланган фуқаро dавлатга деярли 50 млн сўм зарар келтирган

Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг Қўнғирот тумани бўлимининг оператив ходимлари томонидан энергия ресурслари истеъмолчининг қонунийлиги бўйича ўтказилган чора давомида "Бердақ" МФЙ (ҳудуд ва исмлар ўзгартирилган) "Маман" овули ҳудудида яшовчи фуқаро Р.Назаров ўзининг яшайдиган уйи атрофидаги бўш иморатга буғдой ва шолини қайта ишлашга мўлжаалланган ускунани ишлатишда Қўнғирот электр таминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан ТП-79 сонли трансформатордан чиққан симни ёғочга улаб,  ўз бошимчалик билан фойдаланиб, ҳажми 9 киловатлик қалбаки электр аппарати орқали 236, 520 киловатга тенг энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланган, дея ёзмоқда Қорақалпоғистон хабар агентлиги.

Натижада давлатга 49 миллион 314 минг 420 сўм миқдорида зарар келтирган.

Бу ҳолат бўйича Р.Назаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1852 моддаси 3 бўлими билан жиноят иши қўзғатилиб,  ҳозирги вақтда бу бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Бўлимлар